Юлдузлардан чиройли қомат сирлари

10:01, 17 октябрь

Юлдузларнинг қоматни чиройли сақлаш борасида ўз рецептлари бор. Кўрайлик-чи, уларга амал қилса арзирмикан?

Оливия Уайлд: — Вегетарианлигим учун қоматимдан ташвишланмасам ҳам бўлади. Гўшт емаслик, албатта, ортиқча бир неча килограммдан қутулишга ёрдам беради. Асосийси, парҳезни тўғри меъёрлаштириш: кўпроқ дуккакли ва дон маҳсулотларини истеъмол қилиш, нон ва ёғли пишлоқдан воз кечиш керак.

Сальма Хайек: — Организмимни тозалаш — мен ёқтирадиган тез озиш усули. Сув билан озиш сингари парҳез турлари кутилган натижани бермайди. Бир неча кун унга амал қилиб, бир неча килограммни йўқотсангиз-да, кейин йўқотганларингизни ортиғи билан қайтариб олишингиз тайин. Яхшиси, ширинликлардан воз кечинг.

Женнифер Энистон: — Ҳафтада бир неча марта балиқ ейман ва Омега-3 капсулаларини қабул қиламан. Ёғли Омега-3 кислотаси номига номутаносиб тарзда организмдаги ёғларни «ёндиради». Демак, қоматни чиройли қилади. Омега-3 моддасига бой маҳсулотлар — балиқ, ёнғоқ, зиғир мойидан мунтазам истеъмол қилиб туринг (уларни салатларга қўшиш мумкин).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!