Бўялган сочларни парваришлашнинг 5 йўли

10:35, 17 октябрь
  1. Бўялган сочларингиз мустаҳкам бўлишини истасангиз ҳафтада бир марта уларни шампунь билан эмас, тухум билан ювинг. Бунинг учун бир неча тухумни илиқ сув билан аралаштирасиз. Сочингизни хўллаб ушбу аралашмани суртинг. Сўнгра сочингизни ювинг ва таранг.
  2. Парваришнинг яна бир йўли бор, юқоридаги муолажадан сўнг бош терингизга хом тухумнинг сариғини суртинг ва бошингизни иссиқ сочиқ билан ўраб қўйинг, 10 дақиқадан кейин сочингизни ювиб ташланг.
  3. Сочга тухум сариғини кўпиги ҳам яхши таъсир қилади. Бунда кўпиртирилган тухум сариғи қуруқ сочга 5 дақиқа давомида уқаланади. Сочни юваётганда сувни иссиқ бўлмаслигига эътибор беринг, акс ҳолда тухум пишиб кетиши мумкин. Агар сочингиз бўёқдан жуда жонсиз ҳолга келган бўлса, бир ювиш мобайнида ушбу муолажани бир неча марта қайтарса бўлади. Бунинг янада самарали бўлиши учун мазкур ниқобга 1 чой қошиқ лимон шарбати қўшинг.
  4. Бўялган сочларни қуритишда фендан фойдаланиш ҳам сочларни шикастлаши мумкин. Шунинг учун фенда қуритаётганда илиқ ёки совуқроқ ҳавосини танланг, энг яхшиси, сочни табиий ҳолда қуритишдир.
  5. Сочингизни ҳар уч ойда бўяшга ҳаракат қилинг, акс ҳолда сочингиз ачинарли ҳолга келиб қолади ва уларни узоқ вақт давомида ҳам асл ҳолатига қайтаролмайсиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!