“Голос”да ўзини Москвадан деб таништирган Сардор Милано сўзларига изоҳ берди(Видео)

10:48, 17 октябрь

Сардор Милано “Голос” лойиҳасидаги иштироки ва ғалабаси сўнгги кунларда интернет тармоғидаги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У ўзининг лойиҳадаги иштироки давомида “Мен Сардор Милано. 24 ёшдаман. Москва”, дея таништирди. 

Ушбу сўзлар Сардорни ўзининг Ватандоши деб ҳисоблаган барча Ўзбекистон халқини кескин танқидларига учради.

Сардор ўзини айни дамда Москвада яшаётгани аслида Ўзбекистондан эканлигини таъкидламагани барчанинг ғазабини келтирди.

 

Ушбу фикрларга жавобан Сардор қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди: 

“Мен тингловчиларим ва Ватандошларимдан менинг ғалабамни қувонч билан кутиб олганликлари учун минатдорман!

Минг афсус, менинг сўзларимни нотўғри талқин қилиб, турли гап сўзларни чиқарганлар ҳам топилди...

Мен саҳнада гапираётганимда яшаётган жойимни маълум қилгандим. Мен доим фикрларимни аниқ ва қисқа ифода этаман. Мен Тошкентда туғилганман ва буни барча билади! Мен бу ҳақда бошқа ерларда жуда кўп гапирганман.

Ушбу мавзуга бошқа қайтмайман! Сўзимнинг ниҳоясида мени қўллаб-қувватлаган барчага минатдорчилик билдирмоқчиман. Севги ва муҳаббат мени келажакка ишонч билан ҳарактланишимга куч беради! Тошкент доим меники бўлган ва бўлиб қолади!”

25 ёшли Сардор Ишмуҳаммедов асли Тошкентдан бўлиб “Голос” лойиҳасида 5-урунишда ғолибликни қўлга киритди ва ҳакамларнинг узоқ тортишувидан сўнг Дима Биланнинг жамоасини танлашга қарор қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!