Ака-ука футболчилар бир-бирига қарши ўйнаши мумкин

11:55, 17 октябрь

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси Италиянинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Жордан Лукакуни, айни дамда “Эвертон” шарафини ҳимоя қилаётган  Ромелу Лукакунинг укасини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Championat.com” хабар бермоқда.  

“Шпорлар” раҳбарияти бельгиялик футболчини ҳимоя қизиғини кучайтириш мақсадида сотиб олмоқчи. Келишув шартлари ҳозирча маълум қилинмаган.

22 ёшли футболчи жорий мавсумда “Лацио”нинг 4 ўйинида майдонга тушиб, ҳозирча ҳеч қандай самарали натижа кўрсатмади.

Маълумот учун, ака-укалар Бельгиянинг "Андерлех" жамоасида биргаликда тўп сурган. Энди улар бир-бирига қарши тўп суриши мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!