Дунёнинг энг кекса пандаси вафот этди

12:37, 17 октябрь

Эркинликда яшамаган дунёнинг энг кекса пандаси якшанба куни Гонконгда вафот этди. Унинг ёши 38 да бўлиб, олимларнинг маълум қилишларича, бу инсоннинг юз йиллик умри билан баробар. Панданинг аҳволи икки ҳафта олдин ёмонлашди. Мазкур ҳодиса юзасидан Гонконг ҳукумати ҳам ҳамдардлик билдирди.

Дунё ҳайвонот боғларида 375 панда яшайди. Бу бамбук айиқлар озодликда бўлмаган ҳаётга мослашмаган бўлиб, қийин кўпаядилар, шу сабабдан уларни боқишга жуда кўп маблағ сарфланади. Хитойда пандалар мамлакатнинг норасмий рамзи саналади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!