“Шаҳвоний фикрлардан тийилиш учун нима қилиш керак?”

14:58, 17 октябрь

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

 

Саволим шундан иборат: бўйдоқлар шаҳвоний хаёлларга берилиб кўп гуноҳ ишлар қилиб қўйишмоқда. Бундай нарсалардан сақланиш учун нимани тавсия қиласиз?

— Аввало, балоғатга етган ва оиласини нафақа билан таъминлай оладиган йигитлар уйланишлари керак. Мана шу масаланинг энг яхши ечимидир. Уйланишга қодир бўлмасалар, нафл рўза тутиб юрадилар. Шу йўл билан шаҳвоний ҳирслари оз бўлса-да босилади. Шунингдек, Қуръон ўқиш, Аллоҳни зикр қилиш, ўлимни кўп эслаш шаҳватни кесади, қалбда Аллоҳдан қўрқиш ҳисини пайдо қилади. Аллоҳ бизни доим кўриб-кузатиб турганини унутмайлик, ҳозир қилаётган гуноҳларимиз учун қиёматда, албатта, жавоб берамиз. Ҳеч бир хатти-ҳаракатимиз эътибордан четда қолмайди! 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!