Футзал. Артур Юнусов “Ардус”дан “Олмалиқ” клубига ўтди

14:59, 17 октябрь

Ўзбекистонда янги футзал мавсуми бошланишига ҳам оз қолди. Одатдагидек, мавсумни Ассоциация кубоги очиб беради.

Мамлакат чемпионати олдидан "Ардус" таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй бермоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳисобланган Артур Юнусов “Ардус”ни тарк этди.

“Адрус” матбуот хизматининг маълум қилишича, тажрибали футзалчи "Олмалиқ" жамоасига ижарага берилди. Энди Артур бир мавсум олмалиқликлар сафида тўп тепади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!