18 октябрь куни Ўзбекистонда қор ёғади

15:05, 17 октябрь

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, кечқурун қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10, кундузи 10-12, кечқурун 4-6 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси  ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси  ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 5-10,  кундузи 8-13  даража илиқ бўлади. 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!