“Уммон” гуруҳи: “Оила қурганимиздан сўнг мухлисларимиз камайди”

15:50, 17 октябрь

“Уммон” гуруҳи “Даракчи” газетасига берган интервьюсида кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди. 

Гуруҳдаги Шоҳруҳ ва Жасур оила қурганидан сўнг бу ҳолат уларнинг ижодий фаолиятига ва рейтингига қандай таъсир кўрсатгани ҳақидаги саволга улар қуйидагича жавоб берди: 

Жасур: — Тан олиш керак, чўчиш ҳаммада бўлади. Табиийки, бизларни ҳам бундай ҳаёл четлаб ўтгани йўқ. Чунки ўзингиз айтганингиздек, мухлисларимизнинг аксариятини қизлар ташкил этишади. Ва албатта, уйланиш мухлисларнинг камайишига таъсир этмасдан қолмайди. Аммо иш билан бўлиб оила, шахсий ҳаётни ҳам унутиб қўйиш керак эмас. Мухлисларнинг муносабатига келсак, улар бизнинг ижодимизга шинавандалик қилишларини истардик. 

Шоҳруҳ: — Яширин уйланиб, кейин ҳаммага худди бўйдоқдек кўриниб юриш бизга тўғри келмайди. Бу жуда нотўғри. Тингловчилармиз бизни боримизча қабул қилишларини истаймиз. 

Зоҳид: — Ҳаётимизни яхши кунини барчага эълон қилиб, яқинларимиз билан биргаликда нишонлаш каби ёқимли нарсани яшириш нотўғри. Ашаддий мухлисларимиз бизнинг ҳаётимиздаги бундай яхши янгиликлардан худди ўзимиздек хурсанд бўлишади, деб ўйлайман. 

“Уммон” гуруҳи билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!