Россиялик маст шифокорлар онкологик беморга ёрдам кўрсата олишмади (Видео)

15:55, 17 октябрь

Пермда хизмат чоғида маст ҳолда бўлган ва онкологик беморга ёрдам кўрсата олмаган шифокорлар ишдан бўшатилди. 

Якшанбага ўтар кечаси, 16 октябрь куни, “тез ёрдам” машинаси эркакни шаҳар касалхонасининг қабулхонасига олиб келишди. Тўрт соатдан ортиқ беморга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмади. Эркакка осма укол қўяман деган ҳамшира ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади.

Беморнинг қариндоши шифохона ходимларини маст ва оёқларида зўрға турган ҳолда тасвирга олди. Бунинг барчаси аёлнинг телефон камерасига муҳрланди. Бу ҳам етмагандай шифокорлар беморга қарата қўпол ва беҳаё сўзларни ишлатишган.

Ҳодиса юзасидан дарҳол тергов ўтказилиб, меҳнат интизомини бузганлик тўғрисида далолатнома тузилди. Ҳамшира ва санитар ишдан бўшатилди. Бемордан кечирим сўралди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!