Туркманистонда Президент сайлови куни эълон қилинди

16:04, 17 октябрь

Туркманистон Мажлиси Президент сайлови кунини 2017 йилнинг 12 февралига белгилади.

“Туркманистон президенти сайловини белгилаш тўғрисида”ги қарор парламентнинг бешинчи чақирувдаги 16-кенгашда қабул қилинди.

Бўлғуси сайловда учта партия иштирок этади: Туркманистон Демократик партияси, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси ҳамда Аграр партия.

Сўнгги марта Туркманистон президенти сайлови 2012 йилнинг февралида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Гурбангули Бердимуҳамедовга 97,14% нафар сайловчи овоз берган.

Туркманистон праламенти 2016 йилнинг 14 сентябрь куни янги конституция қабул қилди, унга кўра, президент ваколатлари бешдан етти йилгача узайтирилди. Шунингдек янги асосий Қонунда мамлакат президентининг энг юқори ёш чегараси 70 ёш олиб ташланди. «Эски» конституцияга кўра, Туркманистон президентининг ваколати 2017 йилнинг февралида тугаши керак эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!