Фарруҳ Зокиров “Ялла” гуруҳининг Тошкентдаги концерти қачон ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди

16:42, 17 октябрь

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров “Ялла” гуруҳининг Тошкент шаҳридаги концерт дастури қачон ўтказилиши ҳақида маълум қилди. 

“Uzbekistan Today” нашрининг маълумотларига кўра, афсонавий “Ялла” гуруҳи куз мавсумида концерт дастурини тақдим этиши мумкин. 

“Бу ўзига хос ижодий ҳисобот бўлади” дейди Фарруҳ Зокиров. 

—Мухлисларимиз “Ялла” гуруҳининг концертларини кутаётганидан хабаримиз бор. Ҳатто менда шундай ҳолатлар бўлган: Қоида бузганим учун эмас, балки мен билан шунчаки саломлашиб, қачон концерт беришимни  сўраш учун ЙПХ ходимлари мени тўхтатишган. Мен эса уларга энди ёшларнинг даври келганини айтганимда эса, улар менга “Ёшларнинг услуби ва мухлислари бошқа, сизнинг эса ўз услубингиз, ўз аудиториянгиз бор. Биз сизнинг концертларингизни кутяпмиз”, деб жавоб беришган. Буни эшитиш менга жуда ёқимли,—дейди Фарруҳ Зокиров сўзларини давом эттирар экан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!