Фарғоналик 25 ёшли аёлнинг сумкасидан 4 кг гиёҳванд модда чиқди

16:48, 17 октябрь

Фарғона вилояти Фарғона тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қувасой шаҳрида яшовчи 25 ёшли шубҳали аёл тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан тўрт килограммдан зиёдроқ “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!