Россиялик олигархнинг ўғли 18 ёшга тўлганини 12 миллион рублга нишонлади

17:01, 17 октябрь

Россиялик миллиардер Сергей Саркисов ўғлининг таваллуд айёмини нишонлашга 12 миллион рубл сарфлади. Унинг ўғли ва меҳмонларини Нюша, Валерий Сюткин ва Quest Pistols Show каби санъаткорлар ўз чиқишлари билан мамнун қилишди.

Life.ru нашрининг хабар беришича, 57 ёшли Саркисовга Sixty клубининг фақат фарзанди учун ишлашининг ўзи 6 миллионга тушди.

Портал тантанали банкет қанчага тушгани билан ҳам қизиқди  — 600 минг рубл. 

Кичик Саркисовнинг таваллуд кунига йиғилганлар орасида мамлакатнинг энг бадавлат ва машҳур ёшлари ташриф буюришди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!