Хурракдан халос бўлишнинг 9 чораси

17:23, 17 октябрь
  • Хуррак организмда мавжуд ўзгаришлардан дарак бўлиши мумкин. Бироқ бу ҳақда хуррак отаётган кишини ишонтиришга уринманг. Чунки мавжуд жараён одамнинг ўзига билинмайди.
  • Ором олаётганда ён тарафда ухлашга ҳаракат қилинг. Текис ҳолатда ухлаганда нафас олиш мароми бузилади. Бу эса хуррак пайдо бўлишига мойиллик яратади.
  • Ухлашдан олдин 1 стакан янги чиқарилган карам шарбатига 1 чой қошиқ асал аралаштириб, ичинг. Бу сабзавот шарбати ојиз бўшлијига ижобий таъсир этиб, сўлак ажралишини меъёрлаштиради.  Муолажани 10 кун давомида бажариш мумкин.
  • Имкон қадар баҳаво хонада ухланг. Дим ва ҳаво намлиги меъёрида бўлмаса, нафас олиш билан бојлиқ муаммолар юзага келади.
  • Ётоқхонани хона гуллари билан безатинг. Ўсимликлар ҳавони тозалаш хусусиятига эга бўлиб, уйқу ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади.
  • 2-3 томчи зайтун ёјини бурунга томизиб ухлаш ҳам хуррак отишнинг олдини олади. Айниқса, бурни битиб қоладиганлар учун бу айни муддао.
  • Кечқурун тўйиб овқатланманг. Ошқозон тўлиб турса, диафрагма қийшайиши мумкин. Бу эса нафас олиш меъёрига таъсир этади.
  • Уйқу олдидан кўп суюқлик ичманг. Биринчидан, ортиқча суюқлик беҳаловат қилса, иккинчидан, организм уйқу ҳолатига мослаша олмайди.
  •  Маълумотларга кўра, спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари ҳам хурракни юзага келтириши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!