Брюсселда лотереяга 168 миллион евро ютиб олган кўча супурувчи ишга чиқмади

09:35, 18 октябрь

Брюсселда ноодатий ҳодиса рўй берди. Кўча супурувчи фаррош EuroMillions лотереясига 168 миллион ютиб олди ва ишга боришни тўхтатиб қўйди. Эркакнинг тан олишича, кутилмаган ютуқ уни шок ҳолатига солиб қўйган. Ҳозирча у ишга қайтиш ё қайтмаслиги борасида бир қарорга келмади.

Шу билан бирга 30 сентябрь куни уч ёшли Янги Зеландия фуқароси миллион Янги Зеландия долларини ютиб олди. Ота-она ўғлига Bonus Bonds компаниясининг акцияларини олиб беришди, бу эса унга ҳар ойдаги лотереяда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!