“Металлург” футбол клуби қошида футзал жамоаси ташкил этилади

09:35, 18 октябрь

“Металлург” профессионал футбол клуби тизимида бугунгача эркаклар ва аёллар футбол жамоалари фаолият юритиб келаётганди. Клуб раҳбариятининг яқинда бўлиб ўтган ички йиғилишидан кейин “Металлург” профессионал футбол клуби қошида футзал жамоасини ҳам тузиш борасида ташкилий ишлар бошлаб юборилди.

Айни пайтда жамоага мураббийлар ва ўйинчиларни жалб этиш давом этмоқда. Клуб маъмурияти томонидан берилган маълумотга кўра, “Металлург” мини футбол жамоаси ёшлар таркибида ушбу йўналишга қизиқиши бўлган футболчилар ҳамда миллий чемпионатимизда фаолият юритиб келаётган 4-5 нафар тажрибали ўйинчилар асосида шакллантирилади.

“Металлург” МФЖ ўзининг расмий мусобақалардаги илк қатнашувини шу йил 24-29 октябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказиладиган анъанавий “Ассоциация кубоги” мусобақасида қатнашиш билан режалаштирмоқда. Мазкур мусобақа орқали ташкилий ишлар якунига етказилади ва миллий чемпионатда қатнашадиган жамоа таркиби аниқлаб олинади.

Маъданчилар шаҳри – Бекобод футбол ишқибозлари янги жабҳада яна ўзига хос жамоага эга бўлаётганлигини мамнуният билан кутиб олишмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!