Соябон танлашни биласизми?

09:39, 18 октябрь

Дастаси

Соябон сотиб олиш жараёнида унинг дастасига эътибор беринг: елим туткич тез дарз кетиши мумкин. Ёғоч ҳамда резинали даста мустаҳкам ва қулай.

Таёқча ва спицалари

Соябон таёқчаси ва спицалари пўлатдан бўлгани маъқул. Бундай соябон алюминий спицаларга нисбатан оғирроқ бўлади . Бироқ шамолда бошқа соябонлар сингари қайрилиб кетмайди. Йиғиладиган соябонларда металл таёқчалар кўпқиррали бўлиши шарт.  Соябонни мустаҳкамлигини текшириш учун уни очиб  сўнг, у ёқдан бу ёққа силкитиш керак. Таёқча ва дастанинг бириккан жойи қимирламаслигига эътибор қаратинг.

Куббаси

Полиэстердан тайёрланган кубба энг яхши соябон ҳисобланади. Махсус воситага тўйинтирилгандан сўнг бундай мато сув ўтказмайди ва пухта бўлади. Ҳозирда урфга кирган тефлон сингдирилган полиэстер матоли соябонлар ёруғда ва ёмғир ёққанида ўз рангини ўзгартириб туради.

Соябон қандай матодан тайёрланганини унинг четига тикиб қўйилган ёрлиқ орқали билиб олишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!