Соат нечида туғилгансиз, биласизми?..

09:45, 18 октябрь

Соат 24:00дан 2:00гача интилувчан ва синчков болалар дунёга келаркан.

 

2:00 ва 4:00 оралиғида эса серғайрат, ўз фойдасини кўзлайдиган инсонлар ҳамда табиатан истеъмолчи кимсалар туғилади.

 

Соат 4:00дан то 6:00гача туғилган чақалоқлар тўғрисўз, ҳар қандай мураккаб ишни ҳам бажара оладиган бўлишади.

 

Соат 6:00-8:00да хаёлпараст, орзуларга берилувчан, кўнгли нозиклар дунё юзини кўради.

 

Соат 8:00 ва 10:00да инсонпарвар, ёқимтой чақалоқларни бағрингизга босасиз.

Соат 10:00дан то 12:00гача эса иззатталаб ва иши учун жонини фидо қилувчи, мансаб чўққиларини эгалловчи шахслар туғилади. 

 

Соат 12:00 ва 14:00 оралиғида дунёга келганлар сайёҳатни севадиган, қалтис вазиятлардан осонликча чиқиб кета оладиган бўлишади.

 

Соат 14:00-16:00 эса меҳнаткашлар, қийинчиликдан қочмайдиганлар туғиладиган вақт.

 

Соат 16:00 ва 18:00 оралиғида тинчликпарвар ва ҳаммага яхшилик истайдиган фарзандларни дунёга келтирасиз.

 

Соат 18:00-20:00 руҳан кучлилар вақти.

 

Соат 20:00дан 22:00гача «юлдуз»лар дунёга келади, улар шунчаки яшамаслиги керак, шоҳона ҳаёт, эътибор ва машҳурликни исташади.

 

Соат 22:00 ва 24:00 оралиғида эса файласуфлар, донишмандлар, ички дунёси бой, вазиятга ўзгача нигоҳ билан қарайдиган инсонлар туғилади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!