Хитойда уч кўзли ва иккита тумшуқли чўчқача туғилди

09:57, 18 октябрь

Хитойдаги фермалардан бирида уч кўзли ва иккита тумшуқли чўчқа боласи туғилди, дея хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

Чўчқа боласи Республиканинг жануби-ғарбидаги фермалардан бирида туғилди.

Агентлик видеоёзувида чўчқачанинг эгаси уни сут билан озиқлантираётгани акс этган.

Унинг сўзларига кўра, у аввалига ноодатий чўчқачани кўриб ҳурсанд бўлган, кейин эса  унга меҳри тушган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!