Дилсўз ҳаётидаги энг бахтли кунни нишонламоқда

10:40, 18 октябрь

Хонанда Дилсўзнинг оиласи учун бугун бахтли кунлардан бири. 

Дилсўз ва Фарруҳ Раимовлар фарзандлари дунёга келган кунни нишонлашмоқда. 

“Бугун бизда катта байрам. Ота-оналик бахтига эришганимизга 1 йил тўлибди. Бу кун ҳаётимиздаги энг бахтли кун. Қизимиз Дилсўз ақлли, иболи, ҳаёли қиз бўлиб вояга етсин, гўзал Ватанимизга хизмат қиладиган фарзанд бўлиб улғайсин, деб ният қиламиз.”

Фурсатдан фойдаланиб, хонандаларни ушбу сана билан муборакбод этамиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!