Вадим Абрамов: Яхши таклиф бўлса, кўриб чиқаман

10:43, 18 октябрь

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" клуби собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов айни вақтда Тошкентда бўлиб турибди. Мураббий бир неча ой муқаддам Москва шаҳрида юрагидан жарроҳлик амалиётини ўтаган эди.

Вадим Абрамов ўтган вақт давомида соғлигини тиклаш билан банд бўлди ва ҳозирда ҳеч қандай муаммо уни безовта қилмаяпти. Вадим Карленович Fut.uz нашри билан бўлган суҳбатда муносиб таклиф бўлган тақдирда мураббийлик ишига қайтиши мумкинлигини маълум қилди.

- Ҳозир соғлигим билан боғлиқ муаммоларнинг барчаси ортда қолди ва ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Анча вақт муқаддам бир қатор клублардан таклиф тушган эди. Аммо ўша вақтда режаларим бошқача бўлгани сабабли уларни рад этдим. Очиғи, бироз дам олиш ва соғлигимни тиклашга қарор қилдим. Энди яна ишга қайтишга тайёрман.

Қандай клубларда ишлашим мумкин? Ўзбек футболига фойдам тегиши мумкин бўлган ҳар қандай жойда ишлашга тайёрман. Энг муҳими - клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйса бўлгани", - дейди Вадим Абрамов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!