“Манчестер Юнайтед” клуб антирекордини ўрнатди

11:30, 18 октябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси “Ливерпуль”га қарши (0:0) АПЛ 8-турида бутун ўйин давомида атиги 34 фоиз тўпга эгалик қилди. Бу ҳақда 101 Great Goals портали “Твиттер”даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич клубнинг АПЛ тарихидаги энг ёмони бўлиб, антирекорд сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, мазкур учрашувдан сўнг “Ливерпуль” очколар сонини 17 тага етказиб, тўртинчи ўринга кўтарилди. “МЮ” 14 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!