Қулоғидан қон оқаётган Бейонсе қўшиқ куйлашда давом этди(Видео)

12:27, 18 октябрь

Нью-Йоркдаги концерт вақтида таниқли қўшиқчи Бейонсенинг қулоғи қонаб кетди, деб ёзади “Вести”.

Хонанда эса қулоғидан оқаётган қон ва оғриққа қарамай, куйлашда давом этди. 

Бейонсенинг сочлари унинг қулоғидаги зиракка илашиб қолди. Шунда хонанда сочларини орқага ташлаш учун кескин ҳаракат қилди, оқибатда зирак хонанданинг қулоғини шилиб юборди. Бейонсенинг ҳеч нарса бўлмагандек қўшиқ куйлашда давом этиши мухлислар олқишига сазовор бўлди. 

“Бейонсе ҳақиқий санъаткор. Уни ҳатто қулоғидан оқаётган қон ҳам тўхтата олмади”,—деб ёзади мухлислардан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!