«Роҳатижон» қайласи - иссиқ таом ихлосмандлари учун...

14:10, 18 октябрь

Зарур масаллиқлар (6 кишилик): 200 гр. товуқ гўшти, 4 та картошка, 2 та қизил булғор қалампири, 6-7 бўлак саримсоқ пиёз, 1 та пиёз, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, таъбга кўра қотирилган нон, туз, мурч, кашнич, шивит.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўшти ва картошкани ўртача катталикда тўртбурчак қилиб тўғраб, қиздирилган ёғда қовуринг. Пиёз ва булғор қалампирини сомонча шаклида кесиб, товуқ гўштига қўшинг.

2. Саримсоқ пиёзни эзиб, қора мурч ва туз билан аралаштиринг-да, қозонга солинг. Қовурилаётган масаллиқлар устидан 2 литр сув қўшиб, ўрта оловда 30 дақиқа қайнатинг. Сузишдан 10 дақиқа аввал майда тўғралган кўкатларни қўшинг.

3. Шўрвани дастурхонга тортишда косаларга солиб, устидан қотирилган нон бўлаклари билан безатилади.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!