Тошкeнт шаҳрида ИҲТ ТИВКнинг 43-сeссиясининг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди

14:28, 18 октябрь 2016

18 октябр куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда 50 дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Очилаётган Тошкент сессияси ИҲТ ТИВКнинг 2017 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисига қадар Ўзбекистон Республикаси раислигининг расман бошланиши бўлади.

Ўзбекистон раислигининг шиори – “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли”.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!