Korzinka.uz барча ходимлари учун “Истиқлол” санъат саройида гала-концерт ташкил этди (Фото)

14:44, 18 октябрь

Декабрда ўзининг 20 йиллигини нишонлаш арафасида турган Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи 17 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида катта концерт дастури ташкил этди.

Тармоқда меҳнат қилиб келаётган барча ходимлар, ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари ҳамда журналистлардан иборат 3 минг кишилик томошабинлар шу куни эстарадамизнинг ёрқин юлдузлари томонидан куйланган ажойиб тароналардан баҳраманд бўлишди. 

Концерт аввалида Korzinka.uz раҳбари Зафар Ҳошимов сўз олиб,  корхонанинг вужудга келиши, ривожланиш йиллари, унда меҳнат қилган инсонларнинг шарафли фаолияти ва ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Энг қизиқарлиси ўтган йиллар давомида тармоқ ходимлари ўртасида жами 87 та бахтли оила бунёд бўлиб, 114 нафар болажонлар дунёга келганлиги ҳақидаги маълумот бўлди. 

Жаҳонгир Отажонов, “Болалар” гуруҳи, Улуғбек Раҳматуллаев, Лола, Шаҳзода, Райхон, Зиёда, Жаҳонгир Позилжонов, Шохруҳ, Ботир Қодиров, Dj Пилигримм, Муҳаммадисо Абдулҳаиров иштирокидаги ҳақиқий байрамона кечани таниқли бошловчилар Муслимбек Йўлдошев ҳамда Дилдар Исламова олиб боришди. 

Саҳна декорацияси, ҳар бир қўшиқ мобайнида 20 йил муддат ичида  супермаркет ҳаётига оид тўпланган фотосуратлар, видеоҳангомаларнинг экранда айланиб туриши, залдаги юқори руҳ ва тинимсиз қарсаклар юртимизда савдо соҳасида етакчи саналган тармоқнинг ушбу муҳим санага мукаммал тайёргарлик кўрганидан дарак берди. 

Концертга Лоланинг korzinka.uz ҳақида махсус суратга олинган клипи якун ясади. 

“Korzinka” ўзининг 20 йиллигини бутун кенг миқёсида декабрда нишонлайди, ушбу концерт муҳим ҳодиса олдидан ходимлар учун совға бўлди.

Декабрда супермаркетлар тармоғи нафақат ходимлар балки ҳаридорлар учун акциялар уюштириш режалаштирилган.





Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!