“Вольфсбург” бош мураббийи қониқарсиз натижалар туфайли ишидан айрилди

15:08, 18 октябрь

Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси раҳбарияти бош мураббий Дитер Хеккингни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда “iSport.ua” хабар бермоқда.

Жамоа  спорт директори Клаус Аллофс Дитер Хеннингга қониқарсиз натижалар оқибатида раҳбарият уни бўшатишга қарор қилганини айтди. “Вольфсбург” Германия чемпионати 7-туридан кейин 6 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Маълум қилинишича, “Вольфсбург” ёшлар жамоаси устози Валерьен Исмаэль вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб туради.

Маълумот ўрнида, Дитер Хеккинг “Вольфсбург”ни 2012 йилдан буён бошқариб келаётганди. 2015 йили жамоа унинг қўл остида мамлкакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!