Умуртқам соғлом бўлсин десангиз…

16:13, 18 октябрь
  • Деворга суянинг. Гарданингиз, куракларингиз, думба ва товонингиз деворга тегсин. Елкаларингиз бироз туширилган. Шу тарзда бир неча дақиқа туринг ва сўнгра қоматингизни шу тарзда тутиб, девордан узоқлашинг. Секин-аста худди мана шундай тарзда юришни ўрганинг. Бу умуртқа поғонасини қийшайишидан ва суякларингизга оғирлик тушишидан асрайди.
  • Оёғингизни бир-бирига қўйиб ўтириш одатидан воз кечинг. Бундай ўтириш натижасида  умуртқа поғонасининг пастки қисмига оғирлик тушади, қон айланишини бузилади. Натижада кичик тос ва жинсий аъзолар касаллигига олиб келади.
  • Агар узоқ вақт тик туриб қолсангиз, ҳар 10 дақиқада туриш ҳолатингизни ўзгартиришни унутманг. Оёқларингизга галма-галдан таянинг.
  • Агар оғирлик кўтаришингизга тўғри келса, уни икки қўлингиз билан кўтаринг. Шунда умуртқа поғонасига ортиқча оғирлик тушиб, қийшаймайди.
  • Белдаги оғриқ ва кайфият бир-бирига боғлиқ. Кишининг кайфияти тушганда, қон томирларида тонус кўтарилиб, қон айланиши қийинлашади. Бу нафақат белда, балки қўл ёки оёқда ҳам оғриққа сабаб бўлиши мумкин.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!