Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятини тугатди

16:22, 18 октябрь

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ардус" аъзоси ҳисобланган Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди

Элибоев профессионал футзалдаги фаолиятини 2005 йил "Строитель Зарафшон" жамоаси таркибида бошлаган, унинг сўнгги клуби эса Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони "Ардус" бўлди.

Ўтган мавсум "Ардус" билан Ассоциация кубоги ва Ўзбекистон кубогида зафар қучган Нодир Элибоев Олий лигада кумуш медалларни қўлга киритди.

Миллий терма жамоа билан эса йил бошида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борди ва 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Колумбиядаги мундиал футзалчи учун сўнгги мусобақа бўлди. Футзалдаги энг катта орзусига эришган ҳимоячи фаолиятини мана шундай юқори нуқтада тугатди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!