19 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

16:47, 18 октябрь

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5,  кундузи 8-13  даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 4-9, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.     

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,   ёмғир ёғиб,  айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин.  Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда  эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража  совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!