Москвалик 4 ёшли қизча 7 тилда сўзлаша олади(Видео)

17:05, 18 октябрь

“Россия 1” телеканалида намойиш этилувчи “Ғаройиб одамлар” кўрсатувида иштирок этган 4 ёшли москвалик Белла Девяткина етти тилда бемалол сўзлаша олиш қобилиятини намойиш этди. 

Белла инглиз, немис, француз, испан, хитой ва араб тилларини билади. У мазкур тилларда сўзлашувчилар билан бемалол мулоқот қилди. 

Белла кўрсатувдаги чиқиши мобайнида чет тилларда берилган саволларга ҳам бир зумда жавоб қайтарди. Испан тилида қўшиқ куйлаб, француз тилида шеър ўқиди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!