2017 йилда илк робот-полициячи Дубай кўчаларида пайдо бўлади

17:12, 18 октябрь

Дубай полиция департаменти 2017 йилда шаҳар шароитида ишлай оладиган робот-полициячини тақдим этди.

Тақдимот 36-халқаро Форс бўғози ҳудуди ахборот технологиялари кўргазмаси GITEX Technology Week 2016 доирасида бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг амалга оширилиш тафсилотлари маълум қилинмаган, аммо Дубай полицияси яқин тўрт йилда робот-полициячиларни оммавий ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, полициячи робот айрим вазиятларда инсонни ўрнини эгаллашга қодир бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!