Расман! “Реал” Лука Модрич билан шартномани 2020 йилгача узайтирди

19:22, 18 октябрь

"Реал Мадрид" жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич мадридликлар билан амалдаги келишувини 2020 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар бермоқда.

Эртага, 19 октябрь куни хорватиялик футболчи келишувни узайтириш борасида журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Маълумот учун, Лука Модрич 2012 йили "Тоттенхэм"дан "Реал" сафига келиб қўшилганди. У мадридликлар сафида 180 учрашувда иштирок этиб, 11 та голга муаллифлик қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!