Нилуфар Усмонова тўртинчи фарзандига ҳомиладор эканлигини тасдиқлади(Фото)

21:16, 18 октябрь

Хонанда Нилуфар Усмонова тўртинчи бор оналик бахтига мушарраф бўлиш арафасида турибди. Гарчи бу ҳақдаги миш-мишлар анча олдин пайдо бўлган бўлса-да, хонанданинг ўзи бу хабарни тасдиқламаётган эди.

Ваниҳоят Нилуфар тўртинчи маротаба фарзанд кутаётганини ушбу суратлар билан тасдиқлади.

“Бу бизнинг илк селфимиз. Сиз учун махсус, менинг суюклиларим”,—дея изоҳлади хонанда ҳомиладорлиги акс этган суратни.

 Бу хушхабар хонанданинг мухлисларини суюнтирди. Улар севимли хонандасига фарзандини эсон-омон бағрига босишини тиламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нилуфарнинг Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхон исмли ўғиллари бор.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!