U-19 Осиё чемпионати: Ўзбекистон ёшлар термаси Австралияни енгиб, чорак финалга чиқди (Видео)

08:29, 19 октябрь

Баҳрайн пойтахти  Манама шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралия U-19 термаси билан кураш олиб борди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Ўзбекистон ёшлар термаси сафида Достон Ибрагимов дубль қайд этган бўлса, яна битта голга Бобир Абдухолиқов муаллифлик қилди.

U-19 Осиё чемпионати. “Dгуруҳи, 2-тур

Австралия U-19 – Ўзбекистон U-19 — 2:3

Голлар: Бобир Абдухолиқов (28), Достон Ибрагимов (40, 46), Лиам Юллей (63 пен), Жек Блеквуд (90+3 пен).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!