Болажонлар учун таомнома

09:25, 19 октябрь

Қувноқ асаларилар

Қайнатилган картошкани эзиб, 2 ош қошиқ сметана, 3 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган пишлоқ ва туз билан аралаштиринг. Сўнг суратдагидек шакл беринг. Бақлажон пўстини юпқа арчиб, асалари чизиқларини ҳосил қиласиз.

Мини пицца

Хамири: уваланувчи хамир рецепти. Ичига: қайнатилган гўшт ёки колбаса, помидор ва пишлоқ.

Ўртача айлана шаклда ёйилган хамирга парракланган гўшт (ёки колбаса), помидор солиб, қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепилади.

Чемпионлар нонуштаси

Нон бўлакларини қуруқ товада қизартириб олинг. Иккинчи тарафини ўгиргач, ичига бир дона тухум чақилади. Устига яна бир бўлак нон қўйинг.

Рангли қуймоқлар

Одатдагидек қуймоқ хамирини тайёрланг-да, уч қисмга ажратинг. Бирига қизил лавлаги, иккинчисига сабзи ва учинчисига қизил+сариқ ранглар аралашмасини қўшинг. Рангли қуймоқларни пишириб олгач, ичига творог ёки сметана солиб, ўраб чиқасиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!