Рулдаги хонимлар учун 9 қоида

09:30, 19 октябрь

1. Машинанинг ҳолати қониқарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Рулга ўтиришдан олдин машинангизни кўздан кечириб чиқиш учун 2 дақиқагина вақт ажратсангиз, йўлда узоқ вақт сизни ушлаб қолиши мумкин бўлган муаммонинг олдини оласиз. Ёқилғи етарлими, автомобилингиз муаммосиз ўт олаяптими, ҳеч қандай шовқин эшитилмаяптими, охирги марта қачон мой ва сувини алмаштиргансиз, ғилдираклар ҳамда қўшимча ғилдирак жойида турибдими, қаерда ёқилғи қуйиб олишингиз мумкин? Буларни назардан қочирманг.

  1. Маршрутни режалаштиринг. Агар ноаниқ манзил бўйича ҳаракатланишингиз мумкин бўлса, йўлга чиқишдан аввал тажрибали ҳайдовчилардан сўраб-суриштиринг.
  2. Салондаги шинамлик ва қулайликни текширинг. Айниқса, ҳайдовчи креслоси ўзингизга мослаштирилган бўлиши шарт. Сизни чалғитиши мумкин бўлган нарсаларни кўздан нари қилинг. Телефонни овозсиз ҳолатга ўтказинг.
  3. Вақтлироқ йўлга чиқинг. Борадиган жойингизга кетадиган вақтни мўлжаллаб, аввалроқ йўлга чиқсангиз, хотиржам ва ишончли ҳаракат қиласиз. Кеч қолаётган ҳайдовчи асабийлашиб, таваккал қарорлар қабул қилади, бетартиб тезлик эса ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган.
  4. Узоқроқ юринг. Нотўғри ҳаракатланаётган, у йўлакдан бунисига тартибсиз ўтаётган енгил автомобиллардан (машинанинг техник ҳолати носоз бўлиши ёки ҳайдовчи ҳушёр бўлмаслиги мумкин). Автобус, юк машиналар билан оралиқда 20-30 метр масофа сақлаб юринг. Баъзан катта ғилдираклар орасида тош отилиб қолиши мумкин.
  5. Машинада кийиш учун паст пошнали махсус пойабзалдан фойдаланинг. Зинҳор ечган туфлингизни оёғингиз тагида қолдириб машина ҳайдаманг. Педалларга нимадир халақит қилиши катта муаммога сабаб бўлиши мумкин.
  6. Машинанинг ойнаси пардоз ойнаси эмаслигини ёдда тутинг. Ҳаракатланаётган чоғда лабга бўёқ, юзга упа суртишдан воз кечинг.
  7. Болаларингизни қатъий огоҳлантиринг: сиз рулда бўлган вақтингизда улар сизни чалғитишмасин. Турли саволлар учун ҳеч бўлмаса световорнинг қизил чироғи ёниб, тўхташ пайтини кутиш кераклигини уқтиринг.
  8. Йўлдаги тарбиясиз ҳайдовчиларга умуман эътибор берманг. Машина бошқарувингиз устидан кулаётган бўлишса, ўзингизни хотиржам тутинг. Унутманг, аёллар орасида ҳам, эркаклар орасида ҳам ёмон ҳайдовчилар топилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!