Тоби Магуайр 9 йил никоҳдан кейин турмуш ўртоғи билан ажрашмоқда

09:58, 19 октябрь

Сўнгги вақтларда Голливудда узоқ йил яшаган жуфтликлар оиласида ажралиш ҳолатлари жуда кенг  тарқалмоқда. Бу гал ғарб сариқ матбуоти актёр Тоби Магуайр турмуш ўртоғи Женнифер Мейер билан 9 йиллик турмушдан сўнг ажралишаётгани ҳақида хабар берди.

“Жуда кўп ўйладик, ва арашиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Биз учун асосийси биргаликда фарзандлар тарбиялаш”, дейди актёр.

Тоби ва Женнифер 2003 йилда танишишган, тўрт йил ўтгач эса турмуш қуришган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!