Нима истеъмол қилаётганингизни биласизми?

10:03, 19 октябрь

Сабзи – Кўзларингизга фойда! Кунора 2 тадан хом сабзи истеъмол қилиш кўз касалликлари профилактикасидир. Наҳорга ичилган 1 стакан сабзи шарбати эса узоқ вақт компьютерда ишлайдиганлар учун асқатади.

Ёнғоқ – Мияни озиқлантиради! Таркибида Омега-3 тўйинган ёғ кислоталари бўлиб, мия фаолиятини барқарорлаштиради. Кунора 3-4 тадан ёнғоқ кифоя.

Кашнич кўкати – Суякларни мустаҳкамлайди! Иложи бўлса, ҳар кунлик таом ва егуликларга қўшиб истеъмол қилиш лозим. Кашнич таркибида кремний заҳираси бўлиб, суяклар минераллашуви жараёнини нормаллаштиради.

Авокадо – Аёллар саломатлиги! Бу экзотик мева номи бироз ноодатий бўлса-да, нархи у қадар қиммат эмас. Бир ҳафтада бир марта истеъмол қилинса ҳам бачадон бўйни дисплазиясидан ҳимоялайди. Чунки авокадо таркибида фолий кислотаси жуда кўп.

Денгиз моллюскалари – Эркаклар саломатлиги учун! Фарзанд кўришни режалаштираётган оилаларга кўпроқ денгиз маҳсулотлари хусусан, моллюскадан тайёрланган таом ва егуликлар тавсия этилади. Денгиз моллюскалари музлатилган ҳолида ҳам фолий ва рух моддасига тўйинган бўлади. Мазкур моддалар эса эркак репродуктив тизими учун фойдалидир.

Помидор – Юракка қувват! Таркибидаги липокин моддаси ҳисобига юрак хасталикларини олдини олади. Помидордан тайёрланган салатларга озроқ зайтун ёғидан аралаштирсангиз, липокин хусусияти икки карра ортади. Демакки, фойдаси ҳам шунчалик кўп бўлади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!