ЕЧЛ. “Лестер”да ғалаба, “Брюгге” қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлди (Видео)

10:48, 19 октябрь

Европа чемпионлар лигаси “G” гуруҳи 3-турида бир-биридан қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди. Жумладан, Англия чемпиони “Лестер” ўз майдонида Даниянинг “Копенгаген” футболчиларини қабул қилиб, 1:0 ҳисобда зафар қучди.

Мазкур учрашувда ягона гол муаллифи Рияд Маҳрез бўлди. Унинг 40-дақиқада киритган голи “тулкилар”га қаторасига учинчи ғалабани келтирди.

Бельгиянинг “Брюгге” клуби эса қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бу сафар “Порту” 2:11 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЕЧЛ. “G” гуруҳи, 3-тур

ЛестерКопенгаген 1:0
Гол:  1:0 – 40 Марез. 
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Марез (Амарти, 90), Кинг, Дринкуотер, Олбрайтон, Варди (Окадзаки, 85), Слимани (Ульоа, 88).
Копенгаген – Ольсен, Анкерсен (Грегуш, 87), Йоргенсен, Юханссон, Аугустинссон, Вербич (Фальк, 66), Квист, Дилэйни, Туту (Павлович, 85), Сантандер, Корнелиус.
Огоҳлантиришлар:  Фукс (79), Йоргенсен (88).

“Брюгге” – “Порту” 1:2
Голлар:  1:0 – 12 Воссен, 1:1 – 68 Лайюн, 1:2 – 90, пенальти Андре Силва. 
“Брюгге” – Бютель, Пулен, Симонс, Денсвил, ван Рейн, Пина (Жедоз, 79), Клаудемир, Лимбомбе (Болинголи-Мбомбо, 82), Вормер, Ванакен, Воссен (Уэсли, 84).
Порту – Касильяс, Лайюн, Фелипе, Маркано, Теллес, Данилу Перейра, Оливер Торрес, Отавио (Андре Андре, 72), Эррера (Браими, 60), Андре Силва, Диогу Жота (Корона, 60).
Огоҳлантиришлар:   Лайюн (41), Лимбомбе (43), Симонс (83).

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!