Абдулазиз Камилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди

11:23, 19 октябрь

19 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон- Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунига кўра 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланди.

Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!