Сутни кўпайтиришнинг 8 чораси

11:54, 19 октябрь
  1. Кунига беш-олти марта овқатланинг. Айниқса, ҳар эмизишдан олдин озиқлансангиз, сут келиши анча жадаллашади. Лекин жуда тўйгунча еманг.
  2. Баъзилар сут кўпайиши учун эмизаётганда оёқни иссиқ сувга солишни маслаҳат беришади. Лекин унутмаслик керакки, варикоз касаллиги мавжуд бўлган аёлларга бу усулни қўллаш мумкин эмас.
  3. Тунги эмизишлар ҳам бу борада жуда фойдали. Чунки тунда пролактин гормони кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Бу гормон эса сут ишлаб чиқаришга жавобгар. Шунинг учун кечаси эмизиш сут кўпайишига ёрдам беради.
  4. Эмизикли она имкон қадар кўп суюқлик ичиши керак (2 литрдан кам бўлмасин). Айтишларига қараганда, эмизишдан ярим соат олдин бир стакан сув ичган онанинг сути кўпаяди.
  5. Аёлнинг етарлича дам олиши, тоза ҳавода кўпроқ бўлиши, шунингдек, руҳий ҳолати ҳам сут миқдорига таъсир қилади. Гўдак учун сут етарли бўлиши онанинг руҳий хотиржамлигига ҳам боғлиқ.
  6. Арпабодиён дамламаси бу борада машҳур. Бир стакан қайноқ сувга икки чой қошиқ арпабодиён уруғи солиниб, бир соат дамлаб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин совитилган ҳолда 2 ош қошиқдан ичилади. Бунда ҳам болага таъсирини албатта кузатинг.
  7. Кичкинтойингизга кўпроқ кўкрак тутишга ҳаракат қилинг. Чунки айнан сўрғич айланасидан мияга бола кўкракни сўраётгани ва унга сут етказиб бериш кераклиги ҳақида сигнал боради.
  8. 1 стакан қайнатилган сувга 1 ош қошиқ шивит уруғи солиб, 2 соат тиндирилади. Кунига 6 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!