Обама давлат раҳбари сифатида Оқ уйда сўнгги расмий қабулини ўтаказди

12:23, 19 октябрь

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Обама Оқ уйда Италия бош вазири Маттео Ренцини қабул қилди, дея хабар беради The Associated Press агентлиги.

Бу Обаманинг Оқ уйда давлат раҳбари сифатида ўтказаётган сўнгги расмий қабули. АҚШ президенти буни бир пайтнинг ўзида ҳам қувончли, ҳам қайғули онлар деб айтди.

“Биз энг яхшисини оҳирига қолдирдик”, - дейди Обама.

Италиялик вазир ушбу ташриф яна бир бор АҚШ ва Италия ўртасидаги мустаҳкам дўстликни кўрсатиш имконини берганини таъкидлади.

Агентлик маълумотларига кўра, Оқ уйда Обама ва Ренци учун машҳур ошпаз Марио Батали раҳбарлигида тантанали дастурхон солинди. Тушлик америкалик қўшиқчи Гвен Стефанининг чиқиши билан якунланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!