Ногиронлар аравачасидаги эркак Калифорниядаги тиббиёт марказида ўзини портлатиб юборди

12:28, 19 октябрь

Окленд шаҳри яқинида ногиронлар аравачасидаги эркак ўзини портлатиб юборди, дея хабар беради CBS телеканали.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак тиббиёт маркази биносига ногиронлар аравачасида кириб, у ерда қўлбола мосламани портлатиб юборган. Эркак вафот этди, бошқа жабрланганлар йўқ.

Полиция воқеа сабабларини ўрганишни бошлади. Айни дамда ҳодиса суиқасд деб баҳоланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!