Мажбурий ишдан бўшатиш мумкинми?

13:39, 19 октябрь

МЧЖ ташкилотда ишлайман. Кадрлар бўлими бошлиғи мени чақиртириб ишдан бўшаш учун ариза ёзишим кераклигини ва ўрнимга янги ходим олинишини айтди. Мажбурий ариза орқали ишдан бўшатиш мумкинми, бундай пайтда қаерга мурожаат қилиш лозим?

Садриддин, Қашқадарё вилояти

Б.Низомов, Меҳнат вазири ўринбосари:
—Дарҳақиқат, айрим ҳолларда иш берувчи томонидан ишчи ходимни ўз аризасига асосан ишдан бўшатишга мажбурлаш кўринишидаги ҳолатлар учраб турмоқда. Баъзан ишга қабул қилиш даврида ишга қабул қилинаётган ишчидан ноқонуний равишда ишдан бўшатиш тўғрисида ҳам ариза ёзиш талаб этилади. Бундай ҳолатларда ишчи ходим ишга тиклаш масаласи юзасидан судга мурожаат қилиши лозим. Шунингдек, Меҳнат кодексининг 275-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга пул маблағлари тўлаб берилади.

Ўзингизни қизиқтирган яна кўплаб саволларга "Даракчи" газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сонида жавоб олишингиз мумкин

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!