Хосеп Гвардиола: Месси, Суарес, Неймар ёки Иньестани сотиб олишга ҳаракат қилмаганман

14:45, 19 октябрь

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансфер мавсумида “Барселона”нинг ҳеч қайси бир футболчисини сотиб олишни режалаштирмагани ҳақида маълум қилди. Гвардиола бир пайтлар “Барселона” устози бўлган.

– “Бавария”ни бошқарганимда фақатгина Тьяго Алькантарага қўнғироқ қилгандим. Неймарни “Барселона”га чақиришимни Сандро Росель (“Барселона”нинг собиқ президенти) илтимос қилганди. Ёзги трансфер мавсумида Месси, Суарес, Неймар ёки Иньестани сотиб олишга уринмаганман.

Улар билан телефон орқали мулоқот қилмаганман. Бир марта тер Штегенга, у етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун қўнғироқ қилгандим. “Барселона” футболчиларига улар ўйин амалиётига эга бўлмасагина қўнғироқ қиламан”, – деди Гвардиола. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!