“MY5” телеканалида “Уй бекаси” сериалининг янги мавсуми намойиш этилади

14:46, 19 октябрь

“Mening Yurtim” телеканали ижодкорлари янги мавсумни янги лойиҳа ва телешоулар билан бошлашди ва янги сериаллар ҳақида ҳам унутиб қўйишгани йўқ. Тез кунларда канал ижодкорлари ўз томошабинларига “Уй бекаси” сериалининг янги фаслларини тақдим этишади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режеметова ижро этган бош қаҳрамон ҳаётида содир бўладиган турли воқеалар сизларни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. Комедия жанрида суратга олинган ситкомнинг янги қисмларида сиз таниган эстрада юлдузлари, кино олами вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган. 15 октябрдан бошлаб, душанбадан шанбага қадар соат 18-00 да эфирга узатиладиган “Уй бекаси” ситкомини ўтказиб юборманг.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!