Дунёнинг энг бахтли одами депрессия билан қандай курашиш кераклиги ҳақида гапирди

15:08, 19 октябрь

Дунёнинг энг бахтли одами сифатида яхши таниш бўлган 70 ёшли тибетлик будда роҳиби Матье Рикар GQ нашрига депрессия билан курашиш йўллари ҳақида гапириб берди. Рикарнинг сўзларига кўра, инсон ўзида ривожлантириши керак бўлган асосий ҳислар бу ғамхўрлик ва меҳрибонлик.

Бундан ташқари роҳиб кунига 15 дақиқани фақат яхши ўй ҳаёлларга сарфлашни маслаҳат берди. Рикарнинг сўзларига кўра, инсон руҳиятига ҳасад емирувчан таъсир кўрсатади.

«Инсон ўзини бошқалар билан таққослаши бахтни ўлдиради», — дея таъкидлайди буддист. Унинг фикрича бахтни инсон ўзи шакиллантиради.

Рикар 2008 йили Вискансинский университетининг тажрибаси орқали бутун дунёга танилган. Университет олимлари унга 256 та сенсор улаб қўйиб, ундаги медитация вақтида таралаётган гаммалар унинг мутлоқ бахтли инсонлигини аниқлашди.

Тадқиқотчилар Рикарнинг кўрсаткичлари ноёблигини таъкидлашди. Буддистнинг ўзи дунёнинг энг бахтли одами деган номни тан олмайди. Унинг сўзларига кўра, бу йўлда унданда катта мувафаққиятларга эга бўлганлар бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!