Хотинини пардозсиз кўрган эр у билан дарҳол ажрашиб кетди

15:17, 19 октябрь

Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси рафиқасини чўмилгандан сўнг пардозсиз кўриб, ажрашишга ариза берди.

Арабнинг айтишича, у севгилисининг юзидаги пардоз ювилгандан сўнг унинг юз қирралари ўзгарганини кўрган. У ўзини рафиқасининг сунъий гўзаллиги билан алданган деган фикрда, шу сабабдан у билан ажрашди.

Ташланган хотин билан ишлаётган психолог эри у билан ҳеч қанақасига ярашмоқчи эмаслигини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!